Барча корхона, ташкилот, муассаса
раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Танлов эълон қилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
1-шакл. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;
2-шакл. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;
3-шакл. Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;
4-шакл. Ишлаб турган давлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш;
5-шакл. Мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш.
Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши талаб этилади:
Ўз сармояси билан танловда қатнашадиган хорижий инвесторларга имтиёз тақдим этилади.
Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Танлов Мактабгача таълим вазирлигининг мажлислар залида 2019 йил
28-30 июль кунлари Танлов комиссияси томонидан ўтказилади.
Танловда қатнашиш учун таклифлар 2019 йил 26 июль соат 18:00 га қадар Мактабгача таълим вазирлигида қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шахри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 76-уй.
Электрон манзил: tanlov@mdo.uz
Веб саҳифа манзили: www.mdo.uz
Танловга тақдим этилган объектлар номи, жойлашган ери, сони ва тавсифи ҳақидаги қўшимча маълумотларни www.mdo.uz веб саҳифасидан олишингиз мумкин.