Болаларни қамраб олиш кўрсаткичини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар
2024 йил 1-чорагида жами 35 260 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатди, уларнинг 6 824 таси давлат ва 28 436 таси нодавлат (828 ta хусусий, 26 190 та оилавий ва ДХШ асосидаги 1 418 та нодавлат MTT) мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.
Республикадаги 3 052 970 нафар болалардан 2 267 294 нафари ёки 74,3 фоиз болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.
Мактабгача таълим билан қамраб олинган 661 945 нафар (93 %) 6 ёшли болаларнинг 170 721 нафари 7 490 та бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига, 457 008 нафари 9 031 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 33 429 нафари 1 337 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига, 787 нафари мобиль гуруҳларга қамраб олинди.
Республика бўйича 156 та МФЙларда қайта жиҳозланган 72 та ИСУЗУ НС-40 автобусларда ташкил этилган 429 та “АҚЛВОЙ” мобил гуруҳларда 9,5 минг нафар (0,43 %) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинди.
Юнисеф ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга жами 496 нафар болалар қамраб олинди.
Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари”
3 та модель бўйича фаолият кўрсатмоқда.
Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 634 та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861 нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87 та болалар қамраб олинган.