Bugun Maktabgacha ta’lim agentligida O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining birinchi o‘rinbosari – Maktabgacha ta’lim agentligi direktori A.Shin hamda Xitoy Xalq Respublikasining Favqulodda va Muxtor Elchisi janob Yu Jun o‘rtasida uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Uchrashuv davomida Xitoy elchisiga 2017-yildan buyon O‘zbekistonda maktabgacha ta’lim sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar haqida shuningdek, ushbu jarayonlarda Maktabgacha ta’lim agentligining roli va o‘rni borasida ma’lumot berildi. Shuningdek, Xitoy tomoni bilan avval erishilgan kelishuvlarni yangilash, xususan, Toshkent shahridagi 2 ta davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida xitoy tilini ikkinchi chet tili sifatida o‘qitish, ta'lim jarayoniga raqamli kontentni joriy etish, didaktik materiallarni ishlab chiqishda innovatsion yechimlardan foydalanish va bu boradagi masalalar muhokama qilindi. Xitoy tomoni bilan uchrashuv anʼanaviy tarzda ochiq va doʻstona ruhda oʻtdi. Muzokaralar yakunida tomonlar maktabgacha ta’lim sohasidagi O‘zbekiston-Xitoy hamkorligini davom ettirish va mustahkamlashga kelishib olishdi.
"Mittivoy" qo'shma loyihasi doirasida uchrashuv bo'lib o'tdi
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari – Maktabgacha ta'lim agentligi direktori A.Shin A.I.Gersen nomidagi RDPU rektorining baynalminallashtirish bo'yicha maslahatchisi, pedagogika fanlari doktori, professor Y.A.Komarova bilan uchrashdi. Tomonlar 2020-yil dekabr oyida tegishli "Yo'l xaritasi" imzolanishi bilan boshlangan "Mittivoy" qo'shma loyihasining hozirgi holati va istiqbollarini muhokama qildilar. Eslatib o'tamiz, loyihaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat: - O'zbekiston Respublikasi maktabgacha ta'lim tashkilotlari mutaxassislarining vakolatlari darajasini o'rganish bo'yicha nazorat-o'lchov tadbirlarini o'tkazish; - O'zbekiston Respublikasi maktabgacha ta'lim tashkilotlari mutaxassislari uchun qayta tayyorlash dasturlarini ishlab chiqish; - O'zbekiston Respublikasi maktabgacha ta'lim tashkilotlari tarbiyachilari va pedagoglari uchun metodik qo'llanmalar ishlab chiqish. A.I.Gersen nomidagi RDPU vakillari bilan uchrashuv an'anaviy tarzda ishonchli, ochiq va do'stona muhitda o'tdi. Muzokaralar yakunida tomonlar yana bir bor maktabgacha ta'lim sohasida hamkorlikni rivojlantirish va mustahkamlashni davom ettirish bo'yicha o'z majburiyatlarini bayon qilishdi. Ma'lumot uchun: 2020-yil 26-dekabrda "Mittivoy" qo'shma loyihasini amalga oshirish bo'yicha "Yo'l xaritasi" tasdiqlandi, unda A.I.Gersen nomidagi RDPU mutaxassislari tomonidan O'zbekiston Respublikasi maktabgacha ta'lim tashkilotlari uchun pedagog kadrlar tayyorlash bo'yicha tomonlar faoliyatining asosiy yo'nalishlari belgilandi. 2021-yildan 2023-yilgacha maktabgacha ta'lim tashkilotlarining 1500 dan ortiq pedagog kadrlari ushbu loyiha doirasida tashkil etilgan turli o'quv dasturlari bo'yicha o'qitildi.
Maktabgacha ta'lim agentligi va Saudiya taraqqiyot jamg'armasi o'rtasida uchrashuv bo'lib o'tdi
Bugun Maktabgacha ta'lim agentligida agentlik direktori o'rinbosari O. Z. Rahmatillayevning Toshkent shahriga biznes tashrifi bilan kelgan Markaziy Osiyodagi operatsiyalar bo'yicha direktor Muhammad Almasud boshchiligida Saudiya taraqqiyot jamg'armasi (STJ) missiyasi bilan uchrashuvi bo'lib o'tdi. 28-noyabr kuni Maktabgacha ta'lim agentligi direktorining o'rinbosari O. Z. Rahmatillayevning Toshkent shahriga "Maktabgacha ta'lim sohasida davlat-xususiy sheriklikni qo'llab-quvvatlash" qo'shma loyihasini amalga oshirish masalalarini muhokama qilish uchun ish tashrifi bilan kelgan Markaziy Osiyodagi operatsiyalar bo'yicha direktor Muhammad Almasud boshchiligidagi Saudiya taraqqiyot jamg'armasi (STJ) missiyasi bilan ishchi uchrashuvi o'tkazildi. Ma'lumot uchun: "Maktabgacha ta'lim sohasida davlat-xususiy sheriklikni qo'llab-quvvatlash" loyihasi 2021-yildan boshlab Saudiya taraqqiyot jamg 'armasi (STR) mablag'lari hisobidan amalga oshirilmoqda, uning doirasida kredit mablag'lari maktabgacha ta'lim tashkilotlarini qurish bo'yicha mahalliy loyihalarni DXSH shaklida qo'llab-quvvatlashga yo'naltiriladi. Loyiha summasi 41 million Saudiya rialini tashkil etadi (10,9 mln AQSH dollariga teng). Loyihani amalga oshirish muddati - 2021-2024 yillarga mo'ljallangan. Uchrashuv davomida belgilangan maqsadlarni yo'lga qo'yish samaradorligini oshirishga qaratilgan loyihaning texnik jihatlari yanada batafsil muhokama qilindi. Uchrashuv yakunida tomonlar ilgari erishilgan kelishuvlar shartlarini bajarish yuzasidan fikr almashdilar.
Мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича маълумотлар
Мактабгача таълим хизматларини кўрсатишда тенг имкониятларни яратиш бўйича белгиланган устувор вазифалар, амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан М А Ъ Л У М О Т I. 2017-2023 йилларда амалга оширилган ишлар: Ўтган давр мобайнида мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ қилиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва болаларни мактабгача таълим билан янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш йўналишида қатор ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, 2017 йилда мактабгача таълим ташкилотлари сони 5 211 тани ташкил этган бўлса, соҳага нодавлат секторни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатда илк маротаба давлат-хусусий шериклик тизимини жорий қилиш натижасида 2023 йилга келиб, мактабгача таълим ташкилотлари сони 6,5 баробарга ортиб, 33 942 тага етказилди. Мисол учун, нодавлат секторнинг улуши 2017 йилда 0,5 фоиз(250 та)ни ташкил этган бўлса, ҳозирда уларниг улуши 80 фоиз(28 минг та)га етказилди. Республика бўйича 2017 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамрови 27 фоиз(700 минг нафар)ни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2,6 баробарга орттирилиб, 74 фоиз (2,2 млн. нафар)га етказилди. Республикадаги барча болалар учун бир хил бошланғич имкониятларни яратиш йўлида ҳар бир боланинг мактабга киришидан бир йил олдин умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқи “Мактабгача таълим ва тарбия” тўғрисидаги қонун билан кафолатланди. Эндиликда болалар мактабга чиқишдан олдин бир йиллик мажбурий бепул мактабга тайёрловдан ўтказилмоқда. Жорий йил якунига келиб қамраб олинган 6 ёшли болалар улуши 93 фоизга (692 минг нафарга) етди. Мактабгача таълим хизматларини янада кенгайтириш мақсадида мактабгача таълимнинг муқобил шакллари яратилди. Хусусан, барча болаларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида 25 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, 662 минг нафар болалар қамрови таъминланди. Мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имкони мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларда “Ақлвой” лойиҳаси доирасида 156 та маҳаллаларда қайта жиҳозланган 72 та ИСУЗУ автобусларда негизида 429 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, уларга 9,5 минг нафар болалар қамраб олинди. ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари)га 496 нафар болалар қамраб олинди. Жаҳон банкининг “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Илк ривожланиш марказлари”га жами 1 600 нафар болалар жалб этилди. Инклюзив таълим тамойиллари ва имконияти чекланган болаларга ёрдам кўрсатишнинг янги шакллари жорий этилди. Жумладан, Нукус, Қарши, Зарафшон шаҳарлари ва Қибрай туманида реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти каби янги шакллар жорий этилди. Барча кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари реабилитиция асбоб ускуналари билан таъминланди. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган педагог кадрлар сони 58 минг нафардан 160 минг нафарга оширилди. Олий маълумотли педагог кадрларнинг улуши 21,6 фоиздан 34,1 фоизга етказилди. Барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 14 000 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўқув-методик, кўргазмали ва дидактик материаллар билан таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури, 6 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлаш учун “Илм йўли” вариатив дастури, алоҳида таълим эхтиёжларига муҳтож бўлган болалар учун мослаштирилган ўқув дастури, 6 номдаги педагогларнинг касбий компетенцияларини оширишга қаратилган методик қўлланмалар ва ривожантирувчи ўқув-дидактик материаллар компетенциявий ёндошув асосида такомиллаштирилиб яратилган. Мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган педагог ходимлар учун узлуксиз методик хизматни ташкил этиш мақсадида “Learning passport” (Болалик академияси – bolakadem.uz) таълим электрон платформаси жорий этилди. Шу билан бирга, 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассислар маслаҳати билан таъминлаб берувчи ота-оналар учун «Bebbo» мобил иловаси ишга туширилди. Республикадаги 3 519 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 10 155,0 млрд.сўм эвазига 535 160 ўринли қурилиш-таъмирлаш (янги 513 та 73 905 ўрин, реконструкция 2 215 та қўшимча 104 030 ўрин яратилган ва мавжуд 231 278 ўрин таъмирланган, мукаммал таъмир 791 та 125 946 ўрин) ишлари амалга оширилган. 2017 йилда Мактабгача таълим соҳасига давлат бюджетидан 2,1 трлн. сўм ёки бюджет харажатларининг 4,4 % миқдорда маблағ ажратилган бўлса, 2023 йилга келиб бюджет харажатларининг 5,8 % миқдорда 11,8 трлн. сўм ёки 5,6 баравар кўпроқ маблағ ажратилди. 2021 йилдан бошлаб, 27 мингдан зиёд давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларида мутлақ янги бўлган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими жорий этилиди. Ушбу ахборот тизими орқали янги оилавий МТТларни ташкил этиш, уларнинг қувватини ошириш ва битим муддатларини узайтириш масалаларида электрон ариза қабул қилиниши, нодавлат МТТларга субсидия ва компенсациялар автоматлаштирилган тарзда тўлаб берилиши йўлга қўйилди. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 1,2 мингтасида 83 нафар тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди. Республикадаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатлантириш ишлари “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланган ҳолда тузилган Ягона мавсумий таомнома асосида ташкил этилди. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистондаги “Mercy corps” филиали ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 60 та ДМТТнинг санитария гигиена хоналари (хожатхоналар), сув таъминоти тизими ҳамда ошхоналар таъмирланди ва замонавий керакли жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирги кунда 100 та мақсадли ДМТТ ларда юқоридаги ишлар давом этмоқда. “Таълим учун озиқ-овқат ва болалар овқатланиши” дастури доирасида ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида 4 турдаги бойитилган озиқ-овқат (20 тонна ўсимлик ёғи, 40 тонна гуруч, 80 тонна ун ва 10 тонна сариқ ярим нўхат) маҳсулотлари олиб келинди ва бугунги кунда мақсадли 166 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига “Ягона мавсумий таомнома”га асосан тарқатиб келинмоқда ва истеъмоли мониторинг қилинмоқда. АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистондаги “Mercy corps” филиали билан ҳамкорлигида Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти қошида ҳамшираларни касбий малакасини ошириш, шошилинч ҳолатларда болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларни шакллантириш учун махсус ўқув ускуналар, ўқув тренажёр билан жиҳозланган Ўқув-симуляцион марказ фаолияти йўлга қўйилди. Мактабгача таълим ташкилоти ҳамширалари учун ўқув-дастурлар тасдиқланиб, ушбу Марказда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларининг 160 нафар ҳамшираларининг малакаси оширилди. Тошкент, Нукус ва Термиз шаҳарларида “Мактабгача таълим тизимида болаларнинг илк ёшидан саводхонлик, рационал овқатланиш, гигиена ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда компетенциявий ёндашувни жорий этиш” мавзусида ўтказилган амалий конференциялар, семинарлар, ўқув-тренингларда мактабгача таълим ташкилотларининг 1 000 нафардан ортиқ раҳбарлари, методистлари, педагоглари, ошпазлари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари малакаси оширилди ва 60 нафар тренерлар тайёрланди. Улар томонидан жойларда менторлар сифатида амалий-ташкилий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларидаги мақсадли 60 та ДМТТ да “Кичик кутубхоналар” (уголки чтения) ташкил этилди, уларнинг ҳар бири 150 донадан китоб, дидактик материаллар ва жиҳозлар билан таъминланди. “Ақлвой ошпаз” болалар боғчалари учун рецептлар тўплами қорақалпоқ тилига ўгирилди ва 150 дона китоб нашр қилинди. “Саломатлик алифбоси” китоб тўплами ўзбек, қорақалпоқ, инглиз тилларига таржима қилинди. Электрон тарзда яратилган “онлайн” платформа орқали 4 та ўқув курси ташкил этилиб 100 нафар мактабгача таълим ташкилотларнинг ҳамширалари малакаси оширилди. Соҳада хорижий инвестиция лойиҳаларини мувафаққиятли амалга ошириш натижасида жами 261,1 млн. доллар хорижий инвестициялар (шундан 60,7 грант маблағлари) жалб қилиниб, 147,9 млн. доллар маблағ ўзлаштирилди. Жаҳон банки лойиҳаси доирасида 100 ДМТТда MELQO халқаро баҳолаш воситасини қўллаш орқали илк маротаба мактабгача таълим сифатини ўлчаш миллий тадқиқот ишлари амалга оширилди.
Bugun Alisher Navoiy nomidagi Milliy kutubxonada, Shanxay hamkorlik tashkiloti Xalq diplomatiyasi markazi tomonidan “Biz bolalar, biz dunyo” nomli kitob-albomining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Ushbu kitob-albomda so‘nggi besh yil davomida xalqaro bolalar rasmlari ko‘rgazmalarida qatnashgan SHHTga a’zo mamlakatlar bolajonlarining asarlari taqdim etilgan. Ma’lumot uchun: O‘tkazilgan bolalar rasmlari ko‘rgazmalarida 2021-yildan buyon Maktabgacha talim agentligi tomonidan taqdim etilgan, maktabgacha ta’lim tashkilotlarining 5-7 yoshli tarbiyalanuvchilari chizgan 1 000 dan ortiq rasmlari ishtirok etgan. Ushbu rasmlar orasidan turli xil tanlovlar bo‘yicha maktabgacha ta’lim tashkilotlarining 20 ga yaqin tarbiyalanuvchilari g‘oliblikni qo‘lga kiritib, taqdirlandilar. Jajji rassomlar o‘zlarining ijod namunalari bilan ona zaminda tinchlik, Vatan ravnaqi va xalq farovonligi haqidagi tushunchalari va tasavvurlarini rasmlar orqali ifodalashga harakat qilganlar.
Agrippina Shin Buxoro viloyatiga tashrif buyurdi
O‘zbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab ta'limi vazirining birinchi o‘rinbosari, Maktabgacha ta'lim agentligi direktori Agrippina Shin Buxoro viloyatiga tashrif buyurdi. Agrippina Shin viloyatga tashrifi davomida Qorako'l tumanidagi 43-son davlat maktabgacha ta'lim tashkilotiga tashrif buyurdi. Vazirning birinchi o‘rinbosari MTTda tarbiyalanuvchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar, sport va musiqa xonasidagi moddiy-texnik bazasini ko‘zdan kechirdi. Ma'lumot uchun: Tumanidagi 43-DMTT "Yangi O'zbekiston" massivida qurilgan bo'lib, MTT binosi 2023-yilda foydalanishga topshirilgan. MTT 180 o'ringga mo'ljallangan bo'lib, bugungi kunda 90 nafar bolajonlar tarbiyalanmoqda. "Bunyod Shahzod Fayz" MCHJ tomonidan qurilgan MTT 6,5 mlrd so'm mablag' evaziga barpo etilgan. Agrippina Shin Qorako’l tumanida shuningdek, Pedagogika kollejiga bordi. U yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan yaqindan tanishdi. Vazirining birinchi o‘rinbosari kollejda tahsil olayotgan talaba-qizlar bilan muloqot qilib, ularning faoliyati bilan yaqindan tanishdi. Ma’lumot uchun: “Darg’ali” mahallasida joylashgan Pedagogika kolleji 330 o’ringga mo’ljallangan bo’lib, bugungi kunda 711 nafar talabalar tahsil olmoqda. Kollej binosi 2022-yilda ta’mirlangan. Vazirning birinchi o’rinbosari Agrippina Shin Qorako’l tumanida shu bilan birga, “Darg’ali” mahallasida joylashgan 31-davlat maktabgacha ta’lim tashkilotiga ham bordi. U yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan yaqindan tanishdi. 180 oʼringa moʼljallangan 31-DMTT 2021-yilda foydalanishga topshirilgan bo’lib, tashkilot matematikaga ixtisoslashgan. “Meridian avtostroy” MChJ bunyodkorlari tomonidan 2 mlrd. soʼm mablagʼ evaziga qurilgan 3 qavatli MTT barcha talablarga toʼliq javob beradi, zamonaviy sharoitlarga ega. O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta'limi vazirining birinchi o‘rinbosari, Maktabgacha ta’lim agentligi direktori Agrippina Shin Buxoro viloyatiga tashrifi davomida Olot tumaniga ham bo’ldi. Agrippina Shinning tumandagi ilk manzili 16-davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti bo‘ldi. Vazirning birinchi o'rinbosariga tuman hokimi Nargiza Ne'matova hamrohlik qildi. U MTTda yaratilgan shart-sharoitlar bilan yaqindan tanishdi. “Dilkor” mahalla fuqarolar yig’inida joylashgan mazkur maktabgacha ta'lim tashkiloti 2021-yilda 2.9 mlrd so’mga qurilgan bo’lib, 90 o’ringga mo’ljallangan. Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining birinchi o’rinbosari, Maktabgacha ta’lim agentligi direktori Agrippina Shin Olot tumaniga tashrifi davomida shuningdek, “Shayxlar” mahallasidagi 20-davlat maktabgacha ta’lim tashkilotiga ham tashrif buyurdi. Mazkur maktabgacha ta’lim tashkiloti Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 21-22 yanvar kunlari Buxoro viloyatiga tashrifi chogʼida berilgan topshiriqlar asosida qurilgan bo’lib, 2022-yilda foydalanishga topshirilgan. MTT 10 mlrd so’m mablag’ evaziga qurilgan MTT 180 nafar bolajonlarni o’z bag’riga oladi. Vazirning birinchi o’rinbosari MTTni ko’zdan kechirib, bolajonlar uchun yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishdi. Vazirning birinchi o’rinbosari Agrippina Shin Olot tumanida shu bilan birga, 25-davlat maktabgacha ta’lim tashkilotiga ham bo’ldi. U yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan yaqindan tanishdi. 25-DMTT 2022-yilda foydalanishga topshirilgan bo’lib, MTT 5,3 mlrd so’m mablag’ evaziga qurilgan. 150 o’ringga mo’ljallangan MTT 3 qavatdan iborat bo’lib, barcha talablarga toʼliq javob beradi, zamonaviy sharoitlarga ega. Hozirgi kunda Olot tumanida 3-7 yoshli bolalar soni 8 ming 158 nafarni tashkil etib, 29 ta davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida 4 ming 140 nafar, 2 ta davlat xususiy sherikchilik asosidagi MTTda 136 nafar, 62 ta oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida jami 1 ming 296 nafar bola taʼlim-tarbiya olmoqda. Qamrov darajasi 68,3 foizni tashkil etadi. O‘zbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab ta'limi vazirining birinchi o‘rinbosari, Maktabgacha ta'lim agentligi direktori Agrippina Shin Buxoro viloyatiga tashrifi davomida Buxoro tumanidagi “Kunji Qala” mahallasida joylashgan 32-son umumiy o’rta ta’lim maktabida bo’ldi. Vazirning birinchi o‘rinbosari maktabda o‘quvchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar, kutubxonadagi moddiy-texnik bazalarni ko‘zdan kechirar ekan, aniqlangan kamchiliklar yuzasidan aniq ko‘rsatmalarni berdi. Shuningdek, maktabda tahsil olayotgan o’quvchilar bilan suhbatlashib, ularning kelajakdagi rejalari bilan qiziqdi va maktabda tashkil etilgan “Kurash”, “Judo” va “Tikuvchilik” to’g’araklarida shug’ullanayotgan yoshlar bilan muloqot qildi. Shu bilan birga, maktab mehnat jamoasi bilan suhbatlashdi. Tumanidagi 32-son umumiy o‘rta ta'lim maktabi binosi 1975-yilda qurilgan bo‘lib, 2005-yilda kapital ta'mirlangan. Maktab 530 o‘ringga mo‘ljallangan bo‘lib, ayni paytda 481 nafar o‘quvchi tahsil olmoqda. Joriy yilda 51 nafar o‘quvchilar ta'lim dargohini bitirdi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 14-yanvardagi “Shaxmatni yanada rivojlantirish va ommaviylashtirish hamda shaxmatchilarni tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4954-son, 2023-yil 8-maydagi “2026-yil Oʻzbekistonda boʻlib oʻtadigan 46-Butunjahon shaxmat olimpiadasiga kompleks tayyorgarlik koʻrish hamda shaxmatni ommaviy harakatga aylantirishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-150-son qarorlariga muvofiq Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari oʻrtasida “Shaxmat festivali” musobaqalarini tashkil etish vazifasi belgilangan. Shu munosabat bilan, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi huzuridagi Maktabgacha ta’lim agentligining tegishli buyrugʻiga hamda “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari oʻrtasida “Shaxmat festivali” musobaqalarini oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom”ga muvofiq maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyalanuvchilari oʻrtasida “Shaxmat festivali” musobaqasining maktabgacha ta’lim tashkiloti boshqichi joriy yilning 4-5 iyun kunlari, tuman (shahar) bosqichi 11-12 iyun kunlari, viloyat bosqichi 19-20 iyun kunlari oʻtkazildi. Bugun, 4-iyul Toshkent shahrida joylashgan O‘zbekiston shaxmat federatsiyasi binosida maktabgacha ta’lim tashkilotlarining tarbiyalanuvchilari oʻrtasida “Shaxmat festivali” musobaqasining respublika bosqichi o‘tkazildi. Unda maktabgacha taʼlim tashkilotlarining tarbiyalanuvchilari oʻrtasida shaxmat boʻyicha “Shaxmat festivali” musobaqasining Respublika bosqichida viloyat bosqichida gʻolib boʻlgan jami 28 nafar maktabgacha taʼlim tashkilotlarining 14 nafar oʻgʻil va 14 nafar qiz bola tarbiyalanuvchilari oʻzaro bellashishdi. Murosasiz kechgan bahslar yakunida o‘g‘il bolalar o‘rtasida Sultonhusayn Babajobov — Xorazm viloyati — 1-o‘rinni, Dilshodbek Jalilov — Buxoro viloyati — 2-o‘rinni, Muhammadayyub Abdullayev — Farg‘ona viloyati 3-o‘rinni egalladi. Qiz bolalar o‘rtasida Larina Zarina — Qoraqalpog'iston Respublikasi — 1-o‘rinni, Zahro Esanboyeva — Navoiy viloyati — 2-o‘rinni, Kumushoy Uzoqova — Qashqadaryo viloyati — 3-o‘rinni egalladi. Musobaqa yakunlari boʻyicha oʻgʻil va qiz bola tarbiyalanuvchilardan 1-, 2- va 3-oʻrin gʻoliblari aniqlandi va agentlikning diplomi bilan qolgan ishtirokchilar faxriy yorliq hamda qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlandilar. Eslatib o‘tamiz: Musobaqada maktabgacha taʼlim tashkilotining 5-7 yoshli oʻgʻil va qiz bola tarbiyalanuvchilari yakka tartibda ishtirok etishdi. Shuningdek, bu yil maktabgacha ta’lim tashkilotlarining tarbiyalanuvchilari oʻrtasida “Shaxmat festivali” musobaqasi 4 marotaba o‘tkazildi. Ma’lumot uchun: Mazkur musobaqalarining 1-bosqichi tashkilot bosqichida 66 971 nafar tarbiyalanuvchi, 2-bosqichi tuman va shahar bosqichida 6 149 nafar, 3-bosqichi hududiy viloyat bosqichida 358 nafar, 4-bosqichi respublika bosqichida 28 nafar tarbiyalanuvchi ishtirok etdi.