Tenderlar
Maktabgacha ta'lim agentligi
Эълон

Барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ  давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Танлов эълон қилади.   Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қуйидаги объектларда амалга оширилади:   № Объект жойлашган манзил Давлат хусусий шериклик шакли 1 Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Бодомзор кўчаси,  8-тупик Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш. 2 Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 390-сонли ДМТТ филлиали     Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш. 3 Тошкент шаҳар, Олмазортумани,  Тарих кўчасида жойлашган туман Халқ таълими бўлими биноси    4 Тошкент шаҳар, Олмазортумани,  Олча кўчаси, 9 манзилда жойлашган туман Халқ таълими бўлими биноси      Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши талаб этилади:  • юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса); • танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумотнома; • хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи ўз улуши миқдоридаги маблағнинг банк депозитларида мавжудлиги ва ушбу маблағ фақат нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун йўналтирилишини кафолатловчи ҳужжат; • мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф; • мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар; • хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ўз сармояси билан танловда қатнашадиган хорижий инвесторларга имтиёз тақдим этилади.   Танлов Мактабгача таълим вазирлигининг Мажлислар залида 2020 йил 26-27 март кунлари Танлов комиссияси томонидан ўтказилади.  Танловда қатнашиш учун таклифлар 2020 йил 17март соат 18:00 га қадар қабул қилинади.   Манзил: Тошкент шахри, А.Темур шоҳ кўчасикўчаси, 17-уй.  Телефон: (99871) 207-04-08.  Электрон манзил: tanlov@mdo.uz Веб саҳифа манзили: www.mdo.uz  

Batafsil
Maktabgacha ta'lim agentligi
Diqqat: Tanlov savdolari

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг тегишли харид комиссияси томонидан 2019 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 да вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг мажлислар залида Навоий вилоятида 2018-2019 йиллар Инвестиция дастурлари доирасида янгидан қурилган ва реконструкция қилинган 29 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун зарур бўлган мебель ва жиҳозлар (офис жиҳозлари, текстиль маҳсулотлари ва бошқа техникалар ҳамда ошхона учун анжомлар, стол, стул, идишларни ювиш ваннаси ва болалар идиш товоқлари)ни етказиб берувчиларнинг эълон қилган нархларини ва тавсифномаларини таққослаш орқали энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилиш учун танлов савдолари ўтказилади.Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган етказиб берувчилар зарур тегишли ҳужжатларини жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 18.00 га қадар бошқарманинг тегишли харид комиссиясига тақдим этишлари лозим.Мурожаат учун манзил ва телефон: Навоий шаҳри, Шодлик кўчаси 6-уй.Тел.: (79) 220-14-75, 220-11-30 Бажарди: В.ҚодировТел (79) 220-14-75

Maktabgacha ta'lim agentligi
Эълон

Барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ  давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Танлов эълон қилади.   Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 1-шакл. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш; 2-шакл. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш; 3-шакл. Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш; 4-шакл. Ишлаб турган давлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш; 5-шакл. Мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш.   Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши талаб этилади:  • юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса); • танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида маълумотнома; • хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги бошқа ташкилотнинг кафиллиги; • мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф; • мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар; • хусусий шерикнинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ўз сармояси билан танловда қатнашадиган хорижий инвесторларга имтиёз тақдим этилади. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.   Танлов Мактабгача таълим вазирлигининг мажлислар залида 2019 йил 28-30 июль кунлари Танлов комиссияси томонидан ўтказилади.  Танловда қатнашиш учун таклифлар 2019 йил 26 июль соат 18:00 га қадар Мактабгача таълим вазирлигида қабул қилинади.   Манзил: Тошкент шахри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 76-уй.  Телефон: (99871) 255-34-47.  Электрон манзил: tanlov@mdo.uz Веб саҳифа манзили: www.mdo.uz     Танловга тақдим этилган объектлар номи, жойлашган ери, сони ва тавсифи ҳақидаги қўшимча маълумотларни www.mdo.uz веб саҳифасидан олишингиз мумкин.  

Вид сайта
Размер шрифта